Хоразм вилоятида 110 минг доллар, Тошкентда 5 минг доллар олаётган шахслар қўлга олинди. Улар банкдаги танишлари орқали катта миқдорда кредит ажратиб беришни ваъда қилган. Жиноят ишлари қўзғатилди.
Тошкентда Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигининг ижара асосида ажратилган 2 га ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бош прокуратура департаменти яна 3 та вилоятда ноқонуний ер сотиш жиноятларини фош қилди.
Андижон вилояти Олтинкўл туманида 80 сотих нотурар ерни 160 минг долларга, Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 2,1 гектар ерни 36 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди. Уларга нисбатан иккита модда бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.
ДХХ Андижонда гумонланувчига ёрдам бериш эвазига $5 минг олган терговчи ва бунга кўрсатма берган прокурор ўринбосарини ушлаганини маълум қилди. Самарқандда эса прокурор ёрдамчиси айбланувчини қамоқдан чиқариш учун 3 минг доллар сўрагани айтилмоқда.
Данғара туманида табиат ресурслари инспекцияси бош мутахассиси пора билан ушланди. Унинг тақиқланган ҳудудда пневматик қурол билан ов қилган фуқарога қуролини қайтариб бериш эвазига 1 млн сўм олгани айтилмоқда.
Тошкент вилоятида уч нафар шахс тадбиркорга «Ангрен» ЭИЗ ҳудудидан 16 гектар ер олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига $1,4 млн сўраган. Улар келишилган суммадан $300 мингни олаётганда ушланди. Гумонланувчиларга ҳолат бўйича тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.
РШТТЁИМ Самарқанд филиали директорининг ўринбосари фуқарони туғуруқхонага ҳамшира лавозимига ишга киритиб қўйишга уринганликда гумонланмоқда. У бунинг эвазига 1400 долларни олган вақтида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Яшнобод туманида икки фуқаро тадбиркорга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали банкдан 2 млн доллар имтиёзли кредит олиб беришга ваъда қилиб, бунинг эвазига 100 минг доллар устама пули сўраганликда гумон қилинмоқда. Улар 55 минг долларни олган вақтида ушланди.
Жомбой туманида фуқаро давлат захирасидаги 80 сотих ерни танишлари орқали бошқа фуқарога расмийлаштириб беришига ишонтиргани ва бунинг эвазига 22 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда. У олдиндан 11 минг долларни олганида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ушланди.
Андижонда уч нафар шахс Тошкентдаги танишлари орқали фуқарони Миллий гвардия тизимига ишга, бошқа бир фуқарони эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 32 минг доллар олганида ушлангани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд туманида фермер ўзига қарашли хўжаликнинг суғориладиган еридан 1 гектарини фуқарога иссиқхона қуриш учун сотиш ва ҳужжатларни тайёрлаб беришни келишиб олгани айтилмоқда. Бунинг эвазига у 20 минг доллар олган вақтида ушланган. Унга нисбатан жиноят иши очилди.
Асака туман ҳокимлиги масъул ходими иссиқхона қуриш учун 30 сотих ер майдони ажратиб бериш эвазига фуқародан 15 минг доллар сўрагани айтилмоқда. У шундан 8 минг долларни олаётган вақтида ушланган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Боғот туманида икки фуқаро тадбиркордан 10 млрд сўм кредит олиб бериш эвазига 45 минг доллар сўрагани айтилмоқда. Ушбу пуллардан 15 минг долларини олган вақтида эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Янгийўлда фуқарони Қирғизистоннинг Ўш давлат университетига киритиб қўйиш учун 10 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди. Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.
Самарқандда ПЦР-тести натижасини сохталаштириб сотаётган шахс қўлга олинди. Унинг укаси «ҳолатни расмийлаштирмаслик ва ишни ижобий томонга ҳал қилиб бериш» учун ИИБ ходимига 5 минг доллар бермоқчи бўлганида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг